09:41 / 17.02.2015
7 309

Японияда 6,9 магнитудали зилзила юз бериши натижасида мамлакатга кучли тўфон яқинлашмоқда

Японияда 6,9 магнитудали зилзила юз бериши натижасида мамлакатга кучли тўфон яқинлашмоқда

17 февраль куни эрталаб, Япониянинг шимоли-шарқида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда япон миллий метеорология бошқармаси хабар қилган.

Маълум бўлишича, бу зилзила маркази денгизда бўлиб, эндиликда мамлакатга кучли тўфон таҳдид қилмоқда. Бу цунами Япониянинг Иватэ префектурасида 1 метр баландликкача кўринишда юз бериши кутилмоқда.

Айни пайтда цунами хавфи туфайли қирғоқ ҳудудларидан 15 мингга яқин киши кўчирилган.
Бу тўфон мамлакат шимоли-шарқидаги Хонсю ва Хоккайдо оролларидаги 17 префектурага таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Tohoku Electric Power компанияси оператори бу цунами АЭСлар фаолиятига таъсир қилмаслигини маълум қилган.

Japan Railway компанияси вақтинчалик Shinkansen тезюрар поездлари ҳаракатини тўхтатиб туришини маълум қилган.

Япония бош вазири Шинзо Абэ қароргоҳида фавқулодда ҳолат ҳақида маълумот тўплаш учун махсус штаб ташкил этилган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда 6,9 магнитудали зилзила юз бериши натижасида мамлакатга кучли тўфон яқинлашмоқда