Ливиядаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли мамлакатдаги барча нефть конларида нефть олиш ишлари тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Ливия Миллий нефть корпорацияси хабар берди, деб ёзди ТАСС.
“Нефть конларига қуролли босқинчиликларнинг такрорланиши нефть конлари техник ходимлари ва нефть компанияларининг миграциясига олиб келиши мумкин. Биз ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Ишчилар ҳаётига зарурий ва хавфсиз шароитларнинг йўқлиги туфайли конларда ишларни олиб бориш деярли иложсиз бўлиб қолди. Шу муносабат билан Миллий нефть корпорацияси огоҳлантириб ўтадики, нефть конларида ишчиларни ҳимоя қилиш учун қўриқчилар етарлича эмас”, деб айтилади хабарда.
Миллий нефть корпорацияси мамлакат мудофаа вазирлигидан нефть конларини уларга босқинчилик қилиш ва вайронагарчиликлардан ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни қабул қилишни сўради.
ОПЕК ташкилотига аъзо бўлган Ливия Африкада энг катта ҳажмдаги углеводород хомашёси захираларига эга ҳисобланади. 2011 йил февралида бу давлатда уруш бошланмагунга қадар, мамлакатда бир кунда 1,6 млн баррель нефть олинган. 2014 йилда бу миқдор 430 минг баррелгача, 2015 йилнинг январида эса 350 минг баррелгача тушиб кетган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди