Донецкка биринчи инсонпарварлик ёрдами етказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Донецкка биринчи инсонпарварлик ёрдами етказилди

Жамият 20-02-2015, 10:31 1 308
Донецкка биринчи инсонпарварлик ёрдами етказилди

Донецк ҳудудига БМТ томонидан 62 тонна миқдоридаги илк инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Бу ҳақда БМТнинг инсонпарварлик масалалари бўйича бошқармасига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

“БМТ Украинага 62 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берди. Бу ёрдам асосан, гигиена воситалари, иссиқ кийимлар, қуритилган сут, ичимлик суви, тиббий дори-дармон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат”, – дейилади хабарда.

Бу инсонпарварлик ёрдами БМТнинг қочқинлар бўйича комиссариати, ЮНИСЕФ ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бўлимлари томонидан тўпланган.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.