Президент Ислом Каримов расмий ташриф билан Россияга боради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Президент Ислом Каримов расмий ташриф билан Россияга боради

Жамият 23-04-2016, 14:03 1 365
Президент Ислом Каримов расмий ташриф билан Россияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россиф Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2016 йил 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади.

Мазкур ташриф давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар юзасидан фикр алмашади.

Ўтказиладиган музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.