Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Новоржевск туманида яшовчи аёлни таҳқирлагани учун жазоланди

  • Жамият
  • 23-02-2015, 11:49
  • 1 416
  • Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Новоржевск туманида яшовчи аёлни таҳқирлагани учун жазоланди

    Россиянинг Новоржевск туманида рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаган Ўзбекистон фуқароси шу ерлик аёлни жинсий зўрлагани учун 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди.

    Туман прокуратурасининг хабар беришича, ушбу жиноят 2014 йилнинг 10 июлида Вехно қишлоғида тунги соат 2 га яқинлашганида содир бўлган. Судда айбланувчи ушбу жиноятни маст ҳолатда содир этгани аниқланган. Ушбу шахс умумий тартибдаги колонияда жазони ўташ билан 3 йил, 6 ойу 10 кунга озодликдан маҳрум этилди.

    Манба: www.kun.uz