Райҳон янги оилавий фотосуратларини тақдим этди

  • Жамият
  • 30-04-2016, 13:32
  • 2 943
  • Райҳон янги оилавий фотосуратларини тақдим этди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева янги оилавий фотосессиясини ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлислар эътиборига ҳавола этди, дейилади "Даракчи" нашрида.

    Суратларда хонанданинг ўғиллари, синглиси, куёвини кўриш мумкин. Райҳоннинг мухлисларига мазкур суратлар манзур бўлганини келтирилаётган изоҳлардан пайқаш мумкин.

    Шунингдек, интернет фойдаланувчилари хонанданинг синглиси Насибага эсон-омон оналик бахтига эришни тиламоқда.