Чанғи учган болакай тоғда тик турганча ухлаб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чанғи учган болакай тоғда тик турганча ухлаб қолди

Жамият 9-05-2016, 16:46 917
Чанғи учган болакай тоғда тик турганча ухлаб қолди

Сноубординг ва чанғида пастга тушиш каби спорт турлари инсондан жуда катта қувватни талаб этади.

Тармоқларда кичик болакайнинг тоғдан пастга чанғида учиб тушганидан сўнг тик турган ҳолатда ухлаб қолгани тасвирланган кулгули видео пайдо бўлди.
Болакайга атрофда содир бўлаётган воқеалар мутлақо таъсир қилмаган, бироқ шунга қарамай у ухлаб қолган бўлса ҳам тик оёқда туриб, ўз мувозанатини сақлай олган. Аммо охир-оқибат болакай ўзини тутиб туролмай, қорга йиқилиб тушади.

Манба: Кун.уз
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.