Поляк гугурт чўпларидан диққатга сазовор жойларнинг аниқ нусхаларини яратмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Поляк гугурт чўпларидан диққатга сазовор жойларнинг аниқ нусхаларини яратмоқда

Жамият 9-05-2016, 17:29 1 687
Поляк гугурт чўпларидан диққатга сазовор жойларнинг аниқ нусхаларини яратмоқда

Польшалик собиқ кончи Януш Урбанский ўзининг азалий орзуси – гугурт чўплари ва елимдангина фойдаланиб, буюмлар, бинолар ва дунёдаги машҳур диққатга сазовор жойларнинг аниқ нусхаларини яратишни рўёбга чиқармоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Урбанский бу машғулот билан Руда-Сленск шаҳридаги уйида шуғулланади.

Польяк ўз "санъат асарларини" яратиш учун ўн минглаб гугурт чўпларидан фойдаланган.

У яратган буюмлар орасида Сан-Францискодаги Олтин дарвозалар кўприги, унинг она шаҳридаги Авлиё Руҳ черкови, Забже шаҳридаги футбол стадиони, шахталар, кемалар, автомобиллар, гитара, шахмат доналари ва тахтаси ҳамда бошқа буюмларнинг нусхаларини учратиш мумкин.









Манба: Кун.уз





loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.