Калта “шорти”да селфига тушган хитойлик полициячи қиз ишдан ҳайдалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Калта “шорти”да селфига тушган хитойлик полициячи қиз ишдан ҳайдалди

Жамият 12-05-2016, 23:47 1 601
Калта “шорти”да селфига тушган хитойлик полициячи қиз ишдан ҳайдалди

Хитойнинг Даньдун шаҳрида хизмат қилувчи полициячи аёл хизмат кийимида беҳаё суратга тушгани учун ишдан ҳайдалди, деб хабар беради “Даракчи.уз”.

Полициячининг эгнида хизмат кийими бор, бироқ у суратга тушаётган пайтда шимини ечиб олган. У мазкур суратни ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасига жойлаганидан сўнг, кескин танқидларга учради.

Шаҳар полицияси маъмурияти “калта шорти кийган ходиманинг кийимини ўта “очиқ-сочиқ” деб ҳисоблади ва уни ишдан ҳайдади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.