Ит қизча ва унинг бувисини шақилдоқ илондан ҳимоя қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ит қизча ва унинг бувисини шақилдоқ илондан ҳимоя қилди

Жамият 14-05-2016, 11:47 1 290
Ит қизча ва унинг бувисини шақилдоқ илондан ҳимоя қилди

АҚШнинг Флорида штатида ит 7 ёшли қизча ва унинг бувисини шақилдоқ илоннинг чақишидан асраб қолди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги берган маълумотга иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри.

Қизча ва кекса аёл ўз уйларидаги ҳовуз ёнида бўлганларида уларнинг ҳовлисига илон судралиб келган. Хаус лақабли немис овчаркаси илонни пайқаб қолиб, қиз ва унинг бувисини илондан ҳимоя қилган.

Заҳарли жонзот итни чақиб олган. Овчарка оғриқдан увиллаб, оқсоқлана бошлаган. У зудлик билан ветеринарга олиб борилган. Клиникада шифокор итнинг танасида илон чаққан учта изни аниқлаган.

Шақилдоқ илон хавфли илонлардан ҳисобланади, унинг заҳри одамни ўлишига олиб келиши мумкин. Илоннинг бундай номланишига унинг думида ўзига хос, ҳаракатчан сегментлардан иборат шақилдоғи борлиги сабаб бўлиб, бу сегментлар бир томондан иккинчи томонга тебранганда, бир-бирига тегиб, ўзига хос товуш чиқаради.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.