Тошкент вилоятида талончилар қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент вилоятида талончилар қўлга олинди

Жамият 18-05-2016, 14:37 1 358
Тошкент вилоятида талончилар қўлга олинди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда истиқомат қилучи 45 ёшли ёшли фуқаро мурожаат қилиб, икки номаъллум шахс 3-микрорайон ҳудудида Nokia русумли қўл телефонини тортиб олгани ва ўша заҳоти жуфтакни ростлагани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар қилмоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 21 ёшли ва 20 ёшли фуқаролар содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.