АҚШда мушук ва соқолли калтакесак дўстлашди

  • Жамият
  • 18-05-2016, 22:23
  • 1 982
  • АҚШда мушук ва соқолли калтакесак дўстлашди

    АҚШда мушук Бейби ва соқолли калтакесак Чарльз дўстлашишди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри. Жониворларнинг эгаси, Пенсильвания штатида яшовчи аёл Шайенн Марчнинг айтишича, уларнинг дўстлиги бутун интернет тармоғини лол қолдирган.

    Бейби ва Чарльз тўққиз ой муқаддам дўстлашишган эди. Мушук ва калтакесак ажралмас дўстлар бўлишган: улар кўчада бирга сайр этишади, деразадан сакрашади, тез-тез қучоқлашиб туришади.

    «Уларнинг шунчалик дўстлашиб кетиши, сирасини айтганда сюрприз», – деди жониворларнинг хўжайини.