Британияда “арвоҳ” кўринишидаги орангутан одамларга томоша кўрсатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Британияда “арвоҳ” кўринишидаги орангутан одамларга томоша кўрсатди

Жамият 19-05-2016, 12:48 792
Британияда “арвоҳ” кўринишидаги орангутан одамларга томоша кўрсатди

Буюк Британиядаги Туайкросс ҳайвонот боғида ажойиб ҳодиса рўй берди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

Ҳайвонот боғидаги орангутанлардан бири йиғилганларга ўзига хос томоша кўрсатди. Устига оқ чойшаб ёпиниб олган маймунча худди арвоҳларга ўхшаб қолди.

“Канатда у ёқдан бу ёққа юраётган орангутан тез-тез ёпинчиғини тўғирлаб турган. Бу эса йиғилганларга завқ бағишлаган”, дейилади хабарда.

Орангутан иштирокидаги видеоролик интернетда хит бўлди.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.