Швейцариядаги "миллионерлар қишлоғи" қочқинларни қабул қилиш ўрнига пул тўлайдиган бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Швейцариядаги "миллионерлар қишлоғи" қочқинларни қабул қилиш ўрнига пул тўлайдиган бўлди

Жамият 29-05-2016, 20:27 997
Швейцариядаги "миллионерлар қишлоғи" қочқинларни қабул қилиш ўрнига пул тўлайдиган бўлди

Швейцариядаги 2,2 минг аҳолига эга Обервиль-Лили коммунаси ўзида 10 нафар суриялик қочқинни қабул қилишни рад этди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Бунинг ўрнига маҳаллий аҳоли 300 минг долллар жарима тўлаш истагини билдирди.

Таъкидланишича, қишлоқда 300 нафар миллионер бор.

Аҳолининг бундай қарор қабул қилишига уларнинг муҳожирлар қандайдир йўл билан қишлоқлари қиёфасига зиён етказмасликларини истаётганлари билан уқдирилган.

Еврокомиссиянинг қарорига кўра, Швейцария ҳукумати мамлакатда 3 минг муҳожирни қабул қилиши керак.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.