“АҚШ гўзали - 2016” танловида ҳарбий қиз ғалабани қўлга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“АҚШ гўзали - 2016” танловида ҳарбий қиз ғалабани қўлга киритди

Жамият 6-06-2016, 22:08 2 020
“АҚШ гўзали - 2016” танловида ҳарбий қиз ғалабани қўлга киритди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 5 июнь куни ўтказилган “АҚШ гўзали” танловида 26 ёшли, вашингтонлик ҳарбий хизматчи қиз Дешона Барбер ғалабага эришди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Истеъфодаги ҳарбий хизматчининг қизи, “Колумбия округи гўзали” унвони эгаси, Виржиния штати Университетининг бизнес-менежмент факультетини тугатган Дешона отасининг изидан бориб, АҚШ қуролли кучлари, қуруқликдаги қўшинлари сафига ёзилади. У Форт-Мид базасида капитан унвонини олгунга қадар хизмат қилади. Унинг фикрича, ҳарбий хизматчи аёлларнинг ҳарбий эркаклардан фарқи йўқ, АҚШда жинс одамни чегаралаб қўймайди.

Айнан Дешора Барбер йил охирида ўтказиладиган “Коинот гўзали” танловида АҚШ шарафини ҳимоя қилади.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.