Арнасой – Айдар ажойиботи (фотолавҳа) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арнасой – Айдар ажойиботи (фотолавҳа)

Жамият 6-06-2016, 23:03 1 944
Арнасой – Айдар ажойиботи (фотолавҳа)

Ўзбекистонда туризм соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экотуризм ҳам жадаллик билан ривожланмоқда, дейилади "Кун" нашрида.
Бугунги кунда Жиззах вилоятида 372 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг 42 таси тарихий обида зиёратгоҳ, 267 таси экологик манзил, 63 таси монументал ёдгорликлар сифатида асраб – авайланади.
Буларнинг барчасини экотуристик манзил сифатида қайта кўриб чиқиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Вилоятда учта алоҳида қўриқланадиган ҳудуд бор. Улар Зомин давлат қўриқхонаси, Нурота давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий боғидир.

Ушбу масканларга кўплаб туристлар ташриф буюришмоқда. Шу ўринда сизга сўзлаб бермоқчи бўлган масканимиздаги шароитлар ҳаттоки дунёнинг энг кучли туристик жойлардан ҳам кам эмас.

Қуйида эътиборингизга Арнасой – Айдар кўллар мажмуасида барпо этилган кемпинга уюштирган саёҳатмизни ҳавола этамиз. Зеро, бу масканда ҳақиқий табиатни ҳис этасиз.



loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.