Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият 9-06-2016, 16:10 1 105
Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон фуқароси Артём Рахманов Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ватанига экстрадиция қилинди, дейилади "Кун" нашрида. У республика Жиноят кодексининг 127 моддаси 3 банди (вояга етмаган шахсни аксилижтимоий ишга жалб этиш) ва 169 моддаси 2 банди «в, г» хатбошиси (ўғирлик)да кўрсатилган жинояларни содир этган.

Хабарларга кўра, Рахманов 2014 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳридаги компьютер устахонасига гумаштаси билан кириб, ўғирлик содир этган. У мазкур жиноятга 4 нафар вояга етмаган шахсни ҳам жалб этган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Рахманов Россия полицияси томонидан Подмосковьянинг Пушкин туманида қўлга олинган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.