Молдовада хонанда Жасминнинг турмуш ўртоғи тадбиркор Илан Шор қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Молдовада хонанда Жасминнинг турмуш ўртоғи тадбиркор Илан Шор қўлга олинди

Жамият 23-06-2016, 12:40 1 069
Молдовада хонанда Жасминнинг турмуш ўртоғи тадбиркор Илан Шор қўлга олинди

Хонанда Жасминнинг турмуш ўртоғи молдовалик тадбиркор Илан Шор фирибгарлик ишлари бўйича қўлга олинди, деб хабар қилади «Кун» нашри. Бу ҳақда прокурор Адриана Бецишор маълум қилди.

«Илан Шор банкдаги фирибгарлик бўйича янги иш билан 72 соатга ҳибсга олинди. У қаллоблик ва пулларни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Прокурорлар туман судидан Шорга 30 кун давомида дастлабки қамоқ жазосини тайинлашни талаб қилмоқда», — деди Шорни сўроқ қилиш ишлари якунланганидан сўнг Бецишор.
Унинг сўзларига кўра, гап коррупцияда айбланган Молдова собиқ бош вазири Владимир Филатнинг ишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган суриштирув ҳақида кетмоқда.

2015 йилда хонанда Жасминнинг турмуш ўртоғи Россияга 1 миллиард доллар олиб чиқиб кетгани учун Молдовада қўлга олинган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.