Австралияда ноёб дарахт кенгуруси туғилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Австралияда ноёб дарахт кенгуруси туғилди

Жамият 24-06-2016, 12:42 789
Австралияда ноёб дарахт кенгуруси туғилди

Австралиянинг Перт ҳайвонот боғида ноёб дарахт кенгуруси (Гудфеллоу кенгуруси) туғилди. "Кун" нашрининг маълум қилишича, ҳайвонот боғи учун бу кенгуруча 36 йил ичидаги биринчи Гудфеллоу кенгуруси бўлди.

Бу кенгурунинг ватани Папуа-Янги Гвинея ҳисобланади. Айни вақтда уларни кўпайтириш дастури бўйича бор-йўғи 15 та эркак кенгуру бор бўлиб, Пертда туғилган кенгуруча ҳам улар орасига киради.

Кенгуруча ярим йил аввал туғилган, бироқ уни эндигина намойиш қилишди. Ҳайвонот боғида айтилишича, у онасининг халтасини тарк этмоқда ва мустақил бўла бошламоқда.

Кенгуру боланинг туғилишини жуда синчковлик билан кузатишган. Жумладан, унинг онаси халтаси кичкина камера билан ўрганилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.