Жанубий Каролинада уч нафар маҳбус қамоқхонадан қочиб, ботқоқликка яширинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанубий Каролинада уч нафар маҳбус қамоқхонадан қочиб, ботқоқликка яширинди

Жамият 26-06-2016, 13:40 771
Жанубий Каролинада уч нафар маҳбус қамоқхонадан қочиб, ботқоқликка яширинди

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида жойлашган Сейнт Жорж шаҳарчасидаги қамоқхонадан уч нафар маҳбус қочиб кетди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Улар турманинг ойнасини бузиб, тиканли сим билан ўралган тўсиқдан адёл ёрдамида ўтишган ва машинани олиб қочиб, яширинишга уринган.

Кўп ўтмай уларни Беркли округи полициячилари таъқиб қилишга тушган. Маҳбуслар ўғирланган машинани уриб олишгач, ботқоқликда яширинишган. Шундан кейин уларни қидириш вақтинчалик тўхтатилган.

Шериф идораси маълумотларига кўра, маҳбуслар синов муддати шартини бузгани учун қамалган 34 ёшли Дональд Литтл, йирик ўғрилик ва талончилик учун қамалган 31 ёшли Майкл Чаплин ва метамфетамин сақлаш, банк картасини ўғрилаш ва ўғирланган машинага эгалик қилиш учун қамалган 28 ёшли Дэниел Чаплин бўлган.

Таъкидланишича, маҳбусларнинг қочаётганини 11 маҳбус кузатиб турган, бироқ улардан ҳеч ким қочоқларнинг ортидан боришга қарор қилмаган.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.