Тошкентда жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиқди (фото ва видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиқди (фото ва видео)

Жамият 28-06-2016, 12:37 2 249
Тошкентда жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиқди (фото ва видео)

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳида қолдирилган фотохабарга кўра, Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиққан, дейилади "Кун" нашрида.

Фотохабарга қолдирилган изоҳлардан шуни билиш мумкинки, ёнғин марказнинг 4-қаватида юзага келган. У ерда эса фаст-фудлар тайёрланадиган кафелар жойлашган.

Маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида рўй берган. Одамлар эвакуация қилинган.
Гуруҳ аъзоларидан бири ёнғин бартараф этилгани ҳақида хабар бериб, изоҳ қолдирган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.