Истанбулдаги теракт оқибатида яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Истанбулдаги теракт оқибатида яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди

Жамият 30-06-2016, 14:20 2 083
Истанбулдаги теракт оқибатида яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди

Истанбулдаги теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони иккитага етди, деб хабар бермоқда "Қалампир" нашри.

Аввалроқ, 28 июнь куни Истанбулдаги Отатурк аэропортида бўлган теракт натижасида қурбон бўлганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳақида хабар берган эдик. Унда теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик Самад Муҳиддинов эканлиги айтилган эди.

Маълумотларга қараганда, яна бир ўзбекситонлик аэропортдаги теракт қурбони бўлган. У Наманган вилоятида туғилган 22 ёшли Аброржон Устабоев эканлиги айтилмоқда. Аброржон Устабоев аэропортга келиб, таксидан тушаётган пайтда портлаш юз берган ва уни ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.