20:25 / 01.03.2015
8 455

Навоийда ҳайдовчидан 300 доллар ва 1,3 миллион сўм пора сўраган касаба уюшмаси ходими қўлга олинди

Навоийда ҳайдовчидан 300 доллар ва 1,3 миллион сўм пора сўраган касаба уюшмаси ходими қўлга олинди

Навоий вилоятида коррупциянинг ижтимоий хавфли кўриниши – порахўрликка қарши курашиш борасидаги тадбирларда 5та жиноят фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратуранинг “Ҳуқуқ” газетаси.

Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармасига қарашли 14-сонли касаба уюшма қўмитаси раиси 1-автобаза ҳайдовчисига оилавий ётоқхона олиб беришни ваъда қилиб, пора олмоқчи бўлган.

“У таъмагирлик йўли билан ҳайдовчидан 300 АҚШ доллари ва 1,3 миллион сўм пулни пора тариқасида олган вақтида ушланган. Бу икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарлик масаласи ҳал этилди”, – дейилади газета хабарида.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда ҳайдовчидан 300 доллар ва 1,3 миллион сўм пора сўраган касаба уюшмаси ходими қўлга олинди