Петербурглик йигит самокатда Москвага қадар борди

  • Жамият
  • 27-07-2016, 20:00
  • 923
  • Петербурглик йигит самокатда Москвага қадар борди

    Санкт-петербурглик Александр Рендаков 6 кун ичида Москвадаги Қизил майдонга самокат орқали етиб келди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
    Рендаковнинг айтишича, у бу масофани бир ҳафта давомида босиб ўтишни мўлжаллаган эди.

    У бир кунда 120 км масофа юрган. Егуликларни йўлдаги дўконлардан харид қилган. Унинг ҳикоя қилишича, маҳаллий аҳоли вакиллари уни мевалар билан меҳмон қилишган. Рендаков ўзи билан энг зарур нарсалар: чодир, тўшак, иссиқ куртка, дори қутичасини олган. Унинг юклари жами 10 килограммни ташкил этган.

    У ўз шаҳрига поездда қайтишни мўлжаллаган.
    [media=https://youtu.be/QdocwerZPy8]