Саудия Арабистони нефть қазиб олиш бўйича рекорд ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Саудия Арабистони нефть қазиб олиш бўйича рекорд ўрнатди

Жамият 11-08-2016, 20:15 743
Саудия Арабистони нефть қазиб олиш бўйича рекорд ўрнатди

2016 йил июлда Саудия Арабистони кунига 10,67 млн баррель нефть қазиб олди ва шу тариқа янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ОПЕКнинг ҳар ойлик ҳисоботи асосида “Кун” хабар беради.

Саудия Арабистони июль ойида нефть қазиб олиш ҳажмини сезиларли ошира олди ва 2015 йилнинг июлидаги рекордини янгилади: ўшанда қироллик кунига 10,56 млн баррель нефть қазиб олишга муваффақ бўлган. Ёз ойларида нефтга талабнинг юқори бўлиши об-ҳаво шароитлари билан тушунтирилади: ушбу ойлар кондиционерлардан кўпроқ фойдаланилади ва бу маҳаллий энергетик компаниялар томонидан электр энергия истеъмол қилинишининг ошишига олиб келади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.