Порошенко маслаҳатчиси россиялик спортчилар билан суратга тушган украиналик спортчиларни танқид қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-08-2016 | 00:00 ZAMIN.UZ / Жамият / 14 Август 2016
973

Порошенко маслаҳатчиси россиялик спортчилар билан суратга тушган украиналик спортчиларни танқид қилди

Порошенко маслаҳатчиси россиялик спортчилар билан суратга тушган украиналик спортчиларни танқид қилди

Украина президенти Пётр Порошенконинг маслаҳатчиси Юрий Бирюков Украина терма жамоаси спортчиларини улар инстаграмда Олимпиадада россиялик спортчилар билан бирга тушган суратларини чоп этгани учун кескин танқид қилди, дейилади "Кун" нашрида.

12 августда украиналик гимнаст Олег Верняев россиялик гимнаст Никита Нагорний билан бирга суратга тушиб, уни Instagram’даги саҳифасида чоп этганди.

Бирюковнинг айтишича, "бундай украиналик спортчиларга" Риога бориш учун ажратилган пулларни Украина қуролли кучлари бюджетига йўналтириш лозим эди.

Бундан аввалроқ россиялик теннисчи Андрей Кузнецов инстаграмда Россия ва Украина терма жамоаси спортчиларининг биргаликда тушган суратини чоп этиб, унга "Аслида биз дўстмиз" деб изоҳ берганди.

Кейинроқ спортчи ушбу суратни ўчириб ташлаганди.

7 августда Украина ёшлар ва спорт вазири Игорь Жданов Риодаги украиналик спортчиларга россиялик журналистлар билан гаплашмасликни тайинлаганди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.