Хитойлик ҳомиладор аёлнинг боласи 17 ойдан бери туғилишни истамаяпти » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик ҳомиладор аёлнинг боласи 17 ойдан бери туғилишни истамаяпти

Жамият 19-08-2016, 12:16 1 245
Хитойлик ҳомиладор аёлнинг боласи 17 ойдан бери туғилишни истамаяпти

Хитойнинг Хунань вилоятида яшовчи аёл 17 ойдан бери ҳомиладорлиги туфайли рекорд ўрнатди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Ван Ши 2015 йилнинг февраль ойида ҳомиладор бўлган. Врачлар ноябрь ойида унинг фарзанд кўришини тахмин қилишган. Аммо уларнинг тахмини чиппакка чиқди, айтилган муддат ўтиб кетганига қарамай, бола ҳамон туғилишга шошилмаяпти.

Бундан хавотирланган аёл врачлар ҳузурига ҳар 7-10 кунда текширувга бориб турган. Ҳомила 14 ойлик бўлганда врачлар уни кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирмоқчи бўлишган, аммо текширув натижалари ҳали боланинг яхши ривожланмаганлигини кўрсатган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи 13 ой ҳомиладор бўлган аёллар ҳақида эшитганлигини, бунақа ҳолатга илк маротаба дуч келганини маълум қилган. Врачлар ҳам бу ҳодисани изоҳлаб беролмаган. Уларнинг айтишича, аёлнинг соғлиги жойида, ҳомила 18 ойлик бўлганда кесарча кесиш операцияси ўтказишни режалаштиришганини билдирган.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.