Имтиҳон натижалари эълон қилинмоқда, жавоблар тахтаси 20 август тонгида ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-08-2016 | 22:35 ZAMIN.UZ / Жамият / 19 Август 2016
2 040

Имтиҳон натижалари эълон қилинмоқда, жавоблар тахтаси 20 август тонгида ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади

Имтиҳон натижалари эълон қилинмоқда, жавоблар тахтаси 20 август тонгида ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 1-август куни ўтказилган имтиҳонлар натижалари эълон қилинди, деб “Кун” хабар беради.

"Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" дастурида маълум қилинишича, тест натижалари 20 август куни эрталаб 9:00 да ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Click хизмати ДТМ натижалари эълон қилинганини тасдиқлади.

ДТМнинг Telegram’даги @DTMbot боти ёки Click тизимидан фойдаланадиган абитуриентлар Олий таълим муассасига ўқишга қабул
қилинганликлари, унинг қандай кўринишда экани ҳақидаги хабарномани қўлга киритишмоқда. Шунингдек, сўров жўнатган абонентлар SMS орқали жавоб олишмоқда.

Давлат тест маркази сайти (dtm.uz) эса натижаларни эълон қилишга ҳозирланмоқда. Айни вақтда кирувчилар сони меъёридан ошгани учун сайт вақти-вақти билан ишламай қолмоқда.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.