АҚШдаги McDonald's бургерларидан қурт чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШдаги McDonald's бургерларидан қурт чиқди

Жамият 27-08-2016, 11:35 539
АҚШдаги McDonald's бургерларидан қурт чиқди

Американинг Кентукки штатида фаолият юритувчи McDonald's тамаддихонасига кирган икки мижоз ошхона бургеридан қурт чиққани ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига асосланиб Kun.uz нашри хабар берди.

Мэйфилдда яшовчи Мэдисон Стивенснинг айтишича, у тамаддихонада ўзи ва бир ёшли фарзанди учун таом буюртма берган. Таом келтирилгач, уни тановул қилмоқчи бўлганида бургер ичидан қурт чиқиб келган. Шундан сўнг, Мэдисон тармоқ раҳбариятига мурожаат қилган, улар товон сифатида 10 долларлик McDonald's ҳадя картасини беришган.

Штатнинг Драффенвилл шаҳрилик Лэйси Жо Ловетт ҳам McDonald's бургерида қурт чиққанини айтмоқда.

Тармоқ вакиллари, компанияда суриштирув ишлари олиб борилаётгани, айбдорларга чоралар кўрилишини маълум қилишган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.