Икки канадалик 41 йил аввал туғруқхонада адаштириб қўйилгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Икки канадалик 41 йил аввал туғруқхонада адаштириб қўйилгани маълум бўлди

Жамият 29-08-2016, 11:34 677
Икки канадалик 41 йил аввал туғруқхонада адаштириб қўйилгани маълум бўлди

Канаданинг кичик шаҳридаги икки эркак 41 йил аввал уларни туғруқхонада адаштириб қўйишганини аниқлашди.

Леон Свенсон ва Дэвид Тейт Манитоба вилоятидаги 5 минг кишилик посёлкада яшашади. Бу посёлкада асосан кри туб халқи вакиллари яшайди. Эркаклар бир-бири билан таниш бўлган, дейилади "Кун" нашрида.

Иккаловлари ҳам 1975 йилда Norway House Indian Hospital туғруқхонасида уч кунлик фарқ билан: Свенсон 31 январда, Тейт эса 3 февралда туғилган.

ДНК таҳлили уларни туғилганларидан кейин кимдир алмаштириб қўйганини тасдиқлади ва натижада уларни ҳақиқий ота-оналари вояга етказишмагани маълум бўлди.

Матбуот-анжуманда таҳлил натижалари эълон қилинганда эркаклар йиғлаб юборай дедилар.

Тейт уни вояга етказган одамлар у учун доимо ота-онаси бўлиб қолишини, бироқ энди унинг яна бир – ҳақиқий ота-онаси ва акаси борлигини, улар бир катта оиладек мулоқот қилишга қарор қилишганини айтди.

Бу ҳолат ушбу туғруқхонада болалар алмаштириб қўйилган биринчи ҳолат эмас. Ўтган йил ноябрда маҳаллий ҳокимият 1975 йилда туғилган Люк Мониас ва Норман Баркман ҳам туғилганларида адаштириб қўйилганларини аниқлади. Айнан шу ҳолат Тейт ва Свенсонни ДНК таҳлили ўтказиш фикрига ундаган.

Канада соғлиқни сақлаш вазири Жейн Филпотт ушбу ҳолат бўйича тергов бошланганини айтди. Вазирликда шунга ўхшаш яна бошқа воқеалар юз берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.