Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ислом Каримов хотирасига ош тарқатилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ислом Каримов хотирасига ош тарқатилмоқда

Жамият 5-09-2016, 13:13 1 832
Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ислом Каримов хотирасига ош тарқатилмоқда

Бугун Тошкент ҳокимияти ташаббуси билан шаҳарнинг бир неча ресторанларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ош берилмоқда.

Ушбу тадбир давлат раҳбари дафн маросими ташкил қилиш ҳукумат комиссияси томонидан ташкил қилинган бўлиб, пойтахтдаги "Фаровон", "Чароғон", "Яккасарой" "Саёҳат" ва "Навруз" ресторанларида халққа ош тайёрланган.

Ушбу маъракаларга исталган киши келиши мумкин.

Худди шундай тадбирлар республиканинг барча вилоятларида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларни ташкил қилишга ҳокимият, йирик ташкилот ва муассасалар жалб қилинган.

Маърака оши – ўзбек урф-одатларига кўра дафн маросимидан кейин марҳум хотирасига берилади. Одатда бундай маросимлар ортиқча дабдабасиз, ўта камтарин шароитда ўтказилади. Ош тортилишидан олдин марҳум хотирасига фотиҳа ўқилади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.