Сайёрамизнинг 758 миллион катта ёшдаги аҳолиси саводсиз бўлиб қолмоқда, уларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда "РТ" нашрига асосланиб "Qalampir.uz" хабар берди.
ЮНЕСКОнинг бош директори Ирина Бокованинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб мактабга бормайдиган болаларнинг сони 263 миллион кишига етган. Уларнинг учдан бири можаролар бўлаётган ҳудудларда яшайди.
“Мактабларга ҳужумлар сони ортмоқда. Статистика кўра, мактабга бормайдиган муҳожир-болаларнинг сони беш маротаба ошиши мумкин”, дейди Бокова.
“Энг оғир юк хотин-қизлар бўйнига тушди. Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка давлатларида қизларнинг ноқулай шароитда эканлиги боис, улар 2086 йилга бориб мактабга боориш имкониятига эга бўлишади. Бундай бўлмаслиги учун давлатлардаги таълим билан боғлиқ ёндашувларни ўзгартириш керак”, деб таъкидлади ЮНЕСКО бош директори.
ЮНЕСКО таълимни биринчи ўринга қўйишни таклиф этади: “Ёндашувларни ўзгартиш керак. Айниқса, ўртача ва паст даромадга эга бўлган давлатларда билим салоҳиятини барча жабҳаларда сафарбар этиш керак”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди