Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШ президенти Барак Обамага қарата билдирган фикрлари учун афсусдалигини маълум қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар тарқатди.
"Бу вазият матбуотнинг баъзи саволларига қайтарган жавобларим натижасида юзага келди... Биз бу изоҳлар АҚШ президентига тўғридан-тўғри ҳужум сифатида кўринганидан афсусдамиз", дея Дутертенинг сўзларини келтиради агентлик.
Дутерте АҚШ раҳбарини "фоҳишанинг ўғли" деб атаганди. Бунга америкалик сиёсатчи Дутерте сайланганидан кейин ўтган вақт ичида 2 мингдан ортиқ киши ҳукумат ҳарбийлари ва полиция қўлида ҳалок бўлганига эътибор қаратиб ўтгани сабаб бўлди.
Шунингдек, Обама Хитойдаги "Катта йигирматалик" саммити вақтида расмий Вашингтон мамлакатдаги гиёҳвандлик савдоси ҳамда жиноятчилик Филиппинга катта хавф солаётгани ҳақида гапириб ўтган.
Филиппин президентининг чиқишидан кейин Оқ уй Лаосдаги Шарқий Осиё саммити доирасида Обама ва Дутерте учрашувини бекор қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди