Минтақавий тараққиёт учун масъул марказ ва вилоят даражасидаги давлат идоралари ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди, дейилади "Кун" нашрида.
Ўқув-танишув сафарининг бош мақсади - Латвия давлат идораларининг маҳаллий бошқарув бўйича тажрибасини ўрганиш. Хусусан, минтақавий тараққиётни режалаштириш, марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва координация, Депутатлар маҳаллий кенгаши ва ижроия ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий тараққиёт соҳасида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик.
Делегация 5 сентябрдан 10 сентябргача Латвияда бўлади. Ташриф давомида парламентнинг тегишли қўмита ва департаментлари, Латвия вазирликлари ва агентликлари ходимлари билан учрашувлар, Латгал вилояти маъмурияти мисолида минтақавий режалаштириш жараёни билан танишув, шунингдек давлат ва коммунал хизматларни тақдим этувчи бир қатор марказлар фаолиятини кузатиш кўзда тутилган.
Ҳозирга қадар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Минтақавий тараққиёт давлат агентлиги ва Латвия ҳукуматининг маҳаллий ва минтақавий ассоциацияларида учрашувлар бўлиб ўтди.
Шуниси ҳурматга лойиқки, Атроф-муҳит муҳофазаси ва минтақавий тараққиёт вазирлигидаги учрашув Латвия томонининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига сукут сақлаш билан бошланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда