Хадра майдонида автомобиль ичидан ҳамён ўғрилаб кетилди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хадра майдонида автомобиль ичидан ҳамён ўғрилаб кетилди (Видео)

Жамият 9-09-2016, 10:04 927
Хадра майдонида автомобиль ичидан ҳамён ўғрилаб кетилди (Видео)

Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси тармоққа кузатув камерасига олинган ўғрилик видеосини жойлаштирди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Маълум бўлишича, воқеа 6 сентябрь куни Тошкент шаҳри Алишер Навоий кўчасидаги Хадра майдонида содир бўлган. Жиноятчи йўл четида турган автомобилнинг орқа ойнасини синдириб, унинг ичидан ҳамённи ўғрилаб кетган.

Ҳозирда ҳуқуқбузар қўлга олинган ёки олинмагани ҳақида маълум қилинмаган.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.