Reddit фойдаланувчиси математика ўқитувчиси тестга ўз юзини таниш бўйича саволни киритгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ҳолатга Meduza мухбири эътибор қаратган ва нашрда шу ҳақда хабар ёзилган, дейилади "Кун" нашрида.
Мазкур тест варағидаги санага кўра, математика бўйича тестга бундай вазифа киритилиши ҳодисаси 2015 йилнинг ноябрь ойида рўй берганди. Ўқитувчи тест саволига кўринишидан шарқий осиёликларни эслатувчи 4 кишининг суратини жойлаштириб, улар орасида қайси бири ўзи эканини топишни сўраган.
«Чоракнинг деярли ярми ортда қолди. Мен ҳамма мени танийди, деб ўйлайман. Савол шундай: Қайси сурат меники?», – дейилган саволда.
Тўғри жавоб учун ўқувчига 1 балл берилган.
Reddit фойдаланувчисининг билдиришича, у саволга тўғри жавоб қайтарган, чунки у ҳамиша дарсларга келган. Ўқитувчи эса доимий равишда йўқлама қилиб бормас эди. Тест синови вақтида ҳам у синфхонада бўлмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади