АҚШ Жаҳон савдо ташкилотига Хитой устидан арз қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШ Жаҳон савдо ташкилотига Хитой устидан арз қилди

Жамият 14-09-2016, 13:59 619
АҚШ Жаҳон савдо ташкилотига Хитой устидан арз қилди

АҚШ Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) Хитой устидан арз қилди. Унга кўра, ХХР қоидаларга зид равишда буғдой, маккажўхори ва гуруч нархларини субсидиялаштирмоқда. Бу ҳақида сешанба куни АҚШ президенти Барак Обама маълум қилди.

"Хитой ҳукумати ЖСТ қоидаларини бузиб, буғдой, маккажўхори ва гуручга бозор даражасидан анча юқори бўлган нархларни белгиламоқда, бу эса ноқонуний давлат субсидияларига олиб келди. Муҳими дон маҳсулотларига ноқонуний белгиланган нархлар бутун дунё бўйлаб худди шу маҳсулотларни экспорт қилувчи америкалик фермерларга зиён келтирмоқда", - дейилган Обаманинг арзномасида.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.