14:58 / 14.09.2016
21 948

Абдулла Арипов яна Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди

Абдулла Арипов яна Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Абдулла Арипов Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг порталидаги маълумотларга қараганда, Абдулла Арипов Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот ўрнида, 1961 йилда туғилган Абдулла Арипов 2002 йилнинг май ойидан 2012 йилнинг август ойига қадар, 10 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Арипов яна Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди