My.Gov.Uz порталига шу кунгача 150 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

My.Gov.Uz порталига шу кунгача 150 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

Жамият 9-03-2015, 13:13 2 886
My.Gov.Uz порталига шу кунгача 150 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 2013 йилнинг июль ойидан бошлаб, ҳозирги кунга қадар 150 мингдан ортиқроқ мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда портал сайтидаги статистик маълумотларга таяниб хабар берилмоқда.

Ҳозирги кунда қадар бўлган мурожаатларнинг 71га яқини (47 %) жисмоний шахслар томонидан ёзилган. Юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатлар 80 мингдан ортиқроқ (53 %) кўрсаткичга эга.

Давлат идораларига мурожаат учун ишонч телефонлари (1060 ёки бепул 8-800-200-18-18 рақамлари) орқали 10 мингдан ортиқ фуқаролар мурожаат қилишган.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.