"Лаборатории Касперского" компанияси интернетда россиялик болаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиб, боланинг жинсига кўра интернетдаги фаоллик кўринишлари анча фарқ қилишини аниқлади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Жумладан, ўғил болаларда ўйинлар устуворлик қилади. Қизлар эса интернетдан кўпроқ ўқиш учун фойдаланар эканлар.
Қизиқарлиси, қизлар кўпроқ ўзларининг асл исм-фамилиялари ва ёшларини, ўғил болалар эса манзилларини ошкор қиладилар. Бундан ташқари, ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ ота-оналаридан қандай интернет-ресурсларга киришларини яширадилар ва ота-оналар томонидан ўрнатилган назорат дастурларини четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар.
Интернетда қиз ва ўғил болалар фильм ва видеороликлар томоша қилиш ҳамда ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш борасида бир хил қарашларга эгалар: интернетда бундай вақт ўтказиш уларнинг қизиқишлари орасида 2- ва 3-ўринни эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди