Тошкентда ичида йўловчилар бўлган маршрутка ағдарилиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда ичида йўловчилар бўлган маршрутка ағдарилиб кетди

Жамият 18-09-2016, 19:02 1 110
Тошкентда ичида йўловчилар бўлган маршрутка ағдарилиб кетди

Бугун соат 9да Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида Lacetti ва «Газель» маркасидаги йўналишли такси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган, деб ёзмоқда "Кун" нашри. Ушбу икки транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида ичида йўловчилар бўлган 29-йўналишдаги маршрутка ағдарилиб кетган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, авария айнан «Газель» ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У бу вазиятда тезликни оширганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Nuz.uz нашри маълумотига кўра, маршрутканинг бир неча йўловчиси жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган.







Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.