11:51 / 19.09.2016
7 477

Буюк Британиялик министр ислом динини қабул қилиб, ҳаж амалини адо этди

Буюк Британиялик министр ислом динини қабул қилиб, ҳаж амалини адо этди

Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Саймон Коллиз ислом динини қабул қилган ва ҳаж амалини бажарган илк юқори мартабали британ дипломати бўлди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.

Коллизнинг айтишича, у мусулмонлар орасида 30 йил яшаганидан сўнг ислом динини қабул қилган. Қирол Сауд университети ходими Фозия Албакр ўзининг Twitterдаги саҳифасида британиялик элчининг турмуш ўртоғи билан бирга ҳаж амалини адо этаётгани суратини жойлаштирди.

«Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси ислом динини қабул қилганидан сўнг ҳаж амалини бажармоқда: Саймон Коллиз рафиқаси Худа билан Маккада», — дейилади суратга ёзилган изоҳда.

Коллизнинг айтишича, у ушбу динни «Худага уйланишидан олдин қабул қилган».

Коллиз деярли 30 йилдан буён Буюк Британиянинг Яқин Шарқ мамлакатларидаги дипмиссияси ходими ҳисобланади. У илгари Буюк Британиянинг Сурия, Ироқ ва Қатардаги элчиси бўлган, БАА, Яман ва Тунисда юқори дипломатик лавозимларда ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюк Британиялик министр ислом динини қабул қилиб, ҳаж амалини адо этди