13:35 / 20.09.2016
7 496

Россиянинг Владимир шаҳрида 13 автомобиль иштирокида ҳалокат юз берди

Россиянинг Владимир шаҳрида 13 автомобиль иштирокида ҳалокат юз берди

Владимир шаҳрида бетон қорувчи машина нотўғри бурилиш бурчагини танлагани боис 12 та автомобилни уриб кетди. Яхшиямки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, дейилади "Кун" нашрида.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «HOWO» бетон қорувчи машина ҳайдовчиси бурилишни амалга оширишда дастлаб «ПАЗ» автобуси, «ВАЗ-2114» ва «Toyota Camry» автомобиллари билан тўқнашган. Шундан сўнг, зарбанинг кучи билан йўл четида турган тўққизта машинага келиб урилган.

Бетон аралаштирувчи машина ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у спиртли ичимлик таъсирида бўлган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиянинг Владимир шаҳрида 13 автомобиль иштирокида ҳалокат юз берди