Фуқаро Т.Самиев жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судининг ҳукми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил синов муддати тайинланади. Пешку туманида яшовчи Зиёвиддин Жўраев эса уни шартли жазодан озод қилиш эвазига судланувчининг таниши А.Холиқовдан пул сўрайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Ички ишлар ходими ҳисобланган З.Жўраев 400 минг сўм пулни фуқаро А.Холиқовдан олаётган пайтда қўлга олинди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг ҳукмига кўра, З.Жўраев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасига биноан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади