11:35 / 23.09.2016
7 368

Инсон саломатлиги учун хавфли маҳсулот ишлаб чиқарган “тадбиркор” ушланди

Инсон саломатлиги учун хавфли маҳсулот ишлаб чиқарган “тадбиркор” ушланди

Акмал Аҳмедов пул топишнинг ноқонуний йўлини танлади. Ҳовлисига жувоз ускунасини ўрнатиб, яширин фаолиятни йўлга қўйган “тадбиркор” инсон саломатлиги учун яроқсиз пахта ёғини ишлаб чиқарди ва бозорда бемалол сотаверди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Унинг яширин цехига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари кириб келишганида барчасига ойдинлик киритилди. Тадбир давомида яширин цехдан 580 литр пахта ёғи, 480 кг кунжара, 300 кг чигит, икки дона жувоз ускунаси, 10 дона турли ҳажмдаги чигит ёғи солишга мўлжалланган махсус идишлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Суд томонидан “ишбилармон” Акмал Аҳмедовга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда уч йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси қўлланилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инсон саломатлиги учун хавфли маҳсулот ишлаб чиқарган “тадбиркор” ушланди