09:18 / 24.09.2016
6 881

Москвада лифт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Москвада лифт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

23 сентябрда Москвада қурилаётган "Сердце столицы" ("Пойтахти юраги") турар жой мажмуасида лифтнинг қулаши 5 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Терговчилар хавфсизлик қоидалари бузилиши бўйича жиноий иш қўзғатишган. Ростехнадзор юз берган воқеа сабабларини тергов қилиш бўйича комиссия тузишни режалаштирмоқда. Ҳозирча лифтнинг қулашига троснинг узилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Лифт қулаши оқибатида 5 қурувчи ҳалок бўлди. Гап нафақат одамларни, балки юкларни ташишга мўлжалланган лифт ҳақида бормоқда. Фожиа "Донстрой" компанияси томонидан қурилаётган объектда юз берган.

"23 сентябрда Москванинг Шеногина кўчасидаги турар жой биноларидан бирида 12-19 қаватдан лифтнинг қулаши юз берди, оқибатда лифт ичида бўлган 5 эркак ҳалок бўлган. Бу ҳолат бўйича қурилиш ишларини ўтказишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган", деб маълум қилди Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича бош тергов бошқармаси бошлиғи катта ёрдамчиси Юлия Иванова.

Таъкидланишича, терговчилар қурилиш объекти ва ишларнинг ўтказилиши, лифтнинг ўрнатилиши ва ундан фойдаланишга доир ҳужжатларни мусодара қилишмоқда. Лифтнинг қулаши ва авариявий вазиятларда страховкалаш тизимининг ишламагани сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвада лифт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди