Уй олди-сотдисида фирибгарлик қилган жиноий гуруҳ қилмиши фош этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-09-2016 | 18:38 ZAMIN.UZ / Жамият / 25 Сентиябр 2016
885

Уй олди-сотдисида фирибгарлик қилган жиноий гуруҳ қилмиши фош этилди

Уй олди-сотдисида фирибгарлик қилган жиноий гуруҳ қилмиши фош этилди

Дилором Усмонованинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи ҳисобчи бўлиб ишларди. Нима бўлди-ю, у камомадга йўл қўйди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Дилоромнинг номида уй бор эди. Эр-хотин маслаҳатлашиб, хонадонни сотувга қўйишди. Бундан хабар топган Бобур Зоиров ва Жамшид Аҳмедовларнинг пайтавасига қурт тушди. Дилором ҳам калта ўйлаб, уларнинг тузоғига тушди.

Хуллас, уйнинг олди-сотдиси қалбаки ҳужжатлар билан расмийлаштириладиган бўлди ва улар мана шу усул билан уйни бир неча шахсга пуллашмоқчи бўлди.
Биринчи сотувдан тушган пул билан Д.Усмонованинг турмуш ўртоғи йўл қўйган камомад ёпилди. Кейинги сотувдан тушган пуллар ўртада тақсимланадиган бўлди.
Кунларнинг бирида “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи Дилдора Пирназарованинг қулоғига етиб борди. Келишувга кўра, уй 54 млн. сўмга баҳоланди. Кўнглида ҳеч қанақа шубҳа йўқ харидор бўнак тариқасида 100 АҚШ доллари узатди.

Бобур ва Жамшид Д.Пирназарованинг уйига келишди. Аёлни алдаб ундан 53 миллион сўм олишди ва ишонтириш учун тилхат ҳам ёзиб беришди.
Аммо жинойи гуруҳнинг қилмиши фош бўлди. Уларга суднинг ҳукми билан жазо тайинланди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.