Қўқонда қалбаки 5000 сўмлик банкнотлар чиқарган жиноий тўда аниқланди

  • Жамият
  • 30-09-2016, 12:44
  • 2 326
  • Қўқонда қалбаки 5000 сўмлик банкнотлар чиқарган жиноий тўда аниқланди

    Фуқаролар Мелс Отабоев, Носир Элбеков ва Турсунпўлат Аҳадов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзаро жиноий тил бириктириб, қалбаки 5000 сўмлик банкнотларни ясаш билан шуғулланиб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига таяниб “Кун.uz” ёзмоқда.

    Тезкор тадбирда улар 50 млн. сўм қалбаки пулларни махсус харидорга 10 млн. сўм ҳақиқий миллий валюта эвазига тайёрлаб беришга келишиб, олдиндан 5 млн. 300 минг сўмни олишади. Соат 23:00да Қўқон шаҳридаги хонадон кўздан кечирилиб, 5000 сўмлик қалбаки пуллар рангли принтер ёрдамида чиқарилиб, кесиш учун тайёрлаб қўйилгани аниқланди. Чоп этилган қалбаки пуллар ва шу мақсадда ишлатилган технология ускуналари ашёвий далил сифатида олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.