Тошкентда қоидабузар интернет клублари жазоланди

  • Жамият
  • 8-10-2016, 16:12
  • 1 066
  • Тошкентда қоидабузар интернет клублари жазоланди

    Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралда “Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субьектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сон қарори чиққан эди.

    Ушбу қарорга кўра, мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи интернет кафе ва компьютер клублари кечаси соат 21:00гача иш олиб бориши белгиланган. Афсуски, ушбу қарорнинг бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини ҳали-ҳамон бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда, деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига асосланиб "Кун" нашри.

    Хусусан, туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан 2016 йил 3-6 октябрь кунлари шаҳардаги 63 та “интернет кафе” ва “компьютер клуб” фаолияти ўрганилганда:

    Миробод тумани Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган «ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS»МЧЖга қарашли “Сhicago” компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган “ART INTER TRAYD” МЧЖга қарашли“PRAYM TIME PLAYSTATION” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 21:20 да;

    Юнусобод тумани 14-мавзеда жойлашган « PLAYSTATION -3» компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва 11-мавзеда жойлашган “GAME CLUB” компьютер ўйингоҳи3 октябрь куни соат 23:30 да;

    Яшнобод тумани Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган«PLAYSTATION» компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 23:10 да (7 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);

    Яккасарой тумани Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган “VOLCANO GAME” МЧЖгақарашли “ADRENALIN NET” компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 22:30 да (17-18 нафар фуқарога хизмат кўрсатаётганлиги);

    Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган “RESPECT” компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 22:30 да фаолият юритаётганлиги аниқланди.

    Тунги соат 21:00 дан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди. Ушбу йўналишда тунги рейдлар давом эттирилади.