17:18 / 11.03.2015
16 895

Ғуломжон Ёқубов Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллиги бўйича тафсилотларни сўзлаб берди

Ғуломжон Ёқубов Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллиги бўйича тафсилотларни сўзлаб берди

Раҳматилла Мирзаев ўлимидан олдинги куни, яъни 1 мартда Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг юбилей концертида иштирок этган.

“Ўша куни Раҳматилланинг кайфияти яхши эди, у кўпчилик билан фотосуратга тушди”, деб айтди Ғуломжон Ёқубов журналистларга.

Ғуломжон Ёқубовнинг сўзларича, қотиллик Мирзаев концертдан уйига қайтгандан кейин содир этилган.

Маълумот учун, 2 март куни соат тахминан 7.00 ларда ўз уйида, зўравонлик аломатлари билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сухандони Раҳматилла Мирзаевнинг жасади топилган эди.

Тезкор ҳаракатлар натижасида қотилликни амалга оширганликда гумон қилинаётган Зангиота тумани Чувалачи фуқаролар йиғинида яшовчи 21 ёшли К.Шоазизов ҳибсга олинган.

“Гиёҳвандликда гумон қилинаётган бу йигит Мирзаевга уч марта пичоқ урган ҳамда қўлга олинганида қўллари қонга беланган бўлган. У шкаф ичида беркиниб ўтирган”, деб айтди Ёқубов сухандоннинг ўлимига тўхталиб.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғуломжон Ёқубов Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллиги бўйича тафсилотларни сўзлаб берди